Тошкент шаҳри ҳокимлиги совуқ кунларда бошпанасиз ҳайвонларга ёрдам сўраб шаҳар аҳолисига мурожаат қилди. «Имконингиз ва хоҳишингиз бўлса бошпанасиз жониворга бошпана ёки озуқа беринг. Шундай қилиб, сиз кичик, аммо жуда муҳим бўлган ҳаётни сақлаб қолишингиз мумкин», — дейилади мурожаатда.
Тошкент мозаикаларини реклама баннерларидан озод қилиш бўйича лойиҳа икки халқаро реклама фестивалида — Грузиядаги AdBlackSea ва Қозоғистондаги Red Jolbors фестивалларида ғолиб чиқди.
Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳри ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Санжар Таджиев ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бунгача пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматида ишлаб келган Гулноза Касимова Тошкент шаҳри ҳокимининг матбуот котиби ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Шаҳноза Султанова Тошкент шаҳри ҳокимининг янги ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Пойтахт ҳокимлиги аҳолини қор ёғиши 12 соатгача давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Аҳолидан шахсий автомашиналардан фойдаланишни минималлаштириш сўралди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳоли Яккасарой туманидаги «Ялпиз» ресторанининг дудбўронлари, шовқин ва ҳид бўйича шикоят қилгани учун ошхона иши вақтинча тўхтатилганини билдирди. Ресторан вакилларининг «Газета.uz»га маълум қилишича, муассаса 3−4 кунга «таъмирлаш ишлари учун» ёпилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент ботаника боғи пойтахт ҳокимлигига берилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасидан чиқарилганини маълум қилди. Лойиҳадан ҳокимликлар назоратига ўтиши мумкин бўлган яна 261 та боғ ўрин олган.
Фанлар академияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини «ниҳоятда салбий руҳда қабул қилди». Ташкилот ҳужжатни ишлаб чиқувчига ўз эътирозларини юборди ва Ботаника боғини рўйхатдан чиқариб ташлашни талаб қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг